Shrift o'lchami Rang Rasm

ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2023-03-28 20:31:23    165

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойида Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан бугун шаҳримиздаги “Маориф”, “Хўжа порсо”, “Байналминал” ҳамда “Бахрин” маҳалласида яшовчи 500 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган, шунингдек, “Темир дафтари”даги фуқаролар учун шаҳар ҳокимлиги ва  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган нуроний отахону онахонлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака, шундай эҳсонларга бош-қош бўлиб турган барча раҳбарлар ишларига ривож тилаб, дуо қилишди.  
Бу каби ифторликлар шаҳардаги ҳар бир маҳаллаларда давом этади.