Shrift o'lchami Rang Rasm

СУМАЛАК_САЙЛИ

×

 2023-03-25 17:40:34    158

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида “Наврўз” умумхалқ байрами тадбирлари кўтаринки кайфиятда ҳамон давом этмоқда.
Хусусан бугун ҳам “Қашқар” МФЙда “СУМАЛАК САЙЛИ”  шиори остида байрам тадбири ташкилланди.
Тадбирда шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов, шаҳар прокурори А.Бобохўжаев, вилоят оила ва хотин – қизлар бошқарма бошлиғи ўринбосари Г.Жўраева, шаҳар ҳокими ўринбосари Г.Жўрабоева, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, отинойилар, нуронийлар, намунали оилалар вакиллари иштирок этишди.
Элу юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини тилаб кекса авлод вакиллари ва ёшлар иштирокида дошқозонга сумалак солинди. 
Тадбир давомида тадбиркорлар томонидан яратилган кўргазмали хунарманчилик намуналари миллий либослар, китоблар кўргазмаси, болажонлар ижросида  бадиий чиқишлар, хотин- қизлар фаоллари томонидан лапар, куй қўшиқ ва рақслар ижро этилди.