Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ЯНГИ ИШ БОШЛАГАН КОРХОНАДА 80 НАФАР ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

×

 2023-03-24 15:43:56    218

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги «Қашқар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Сайфуллоҳ асл мато» номли унитар корхона ўз фаолиятини бошлади.
Бугун ушбу корхонанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Маросимда сўз олган шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов ушбу корхонада асосан ногиронлиги бор бўлган фуқаролар, шунингдек «Темир дафтари» ва  «Аёллар дафтари»да рўйхатда турувчи 80 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланганлигини алоҳида эътироф этиб ўтди.
- Корхонамизда аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган мавсумий трикотаж маҳсулотлари, қолаверса болажонлар учун бежирим бўлган кийим-кечаклар, шунингдек, турли хил ўлчам ва кўринишдаги чойшаблар тикиб чиқарамиз, -дейди корхона раҳбари Гулзодахон Баҳодирхонова. – Маҳсулотларимиз сифатли ва албатта ҳамёнбоп нархларда бўлади, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига, шунингдек, қўшни Тожикистон ва Қирғизистон республикаларига ҳам экспортни амалга оширишни ният қилганмиз.