Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида жорий таъмирдан чиқарилган 6-оилавий поликлиника биноси «Наврўз» байрами арафасида фойдаланишга топширилди

×

 2023-03-17 18:09:57    173

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги "Гулистон" МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу  поликлиника 2006 йилда тўлиқ таъмирдан чиқарилган бўлиб, шифохона биноси таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди. «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида поликлиникани жорий таъмирлаш таклифи ғолиб деб топилиб, 1 миллиард 150 миллион сўм маблағлар ажратилди. 
Қурилиш ишлари тез ва сифатли якунига етказилганидан сўнг бугун мазкур поликлиниканинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. 
Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Азизбек Абдуллаев, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Нодирбек Раҳимовлар сўзга чиқиб кўркам қиёфа касб этган, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган ушбу шифохона эндиликда ҳудуд аҳолисига янада тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишини алоҳида эътироф этишди. 
Тантанали маросим якунида тадбир иштирокчилари тиббиёт муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.