Shrift o'lchami Rang Rasm

СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ!

×

 2023-03-17 09:54:42    163

PDF yuklash
Chop etish


Жисмоний тарбия ва спортнинг ҳаётимиздаги ўрни беқиёсдир. Инсон қанчалик соғлом, жисмонан бақувват бўлса турли хил касалликларни енгиб ўтиш учун шунчалик кучли иммунитетга эга бўлади. Шу боисдан мамлакатимизда аҳолини маънан соғлом жисмонан етук бўлишлари учун кўплаб тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан бугун шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ўртасида ҳам спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, тош кўтариш, турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Қизғин беллашувлардан сўнг ғолиблар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.