Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси билан "Аёллар дафтари" даги 22 нафар аёлларга тикув машиналари топширилди

×

 2023-03-16 17:17:34    226

PDF yuklash
Chop etish


Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарорига асосан, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра ишсиз фуқароларга субсидия асосида меҳнат қуроллари тарқатилмоқда.
Хусусан бугун Марғилон шаҳрида ҳам 112 нафар аёлларга доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими сўз олиб Марғилон шаҳрида фуқароларнинг доимий иш билан банд, даромад манбаига эга бўлишлари учун амалга оширилаётган ишларни  алоҳида эътироф этди.
Янги тикув машиналари соҳибалари берилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз ҳамда масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.