Shrift o'lchami Rang Rasm

НАВРЎЗ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-03-16 16:59:15    146

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги ''Ижодкорлар боғида ''Наврўз" умумхалқ байрами кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. 
Боғ майдони бўйлаб сайр этаркансиз, бетакрор баҳорий кайфият юзингиздан кўзингизга кўчади, миллий таомларнинг тотли таъми димоғингизи чоғ этади.
Ўзбек  халқ ўйинлари, дорбозлик, варраклар сайли, баҳорий таомлар намойиши, моҳир ошпазлар томонидан ташкил этилган "Ош танлови", китоблар ва ҳунармандчилик кўргазмалари, спорт мусобоқалари ҳамда кўнгилочар концерт дастурлари намойиш этилмоқда.
ҲАММА_БАЙРАМГА
Барчангизни байрам тантаналарига таклиф қиламиз. Наврўзингиз муборак бўлсин!