Shrift o'lchami Rang Rasm

"МАШАД" МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА УН ТАРҚАТИЛДИ

×

 2023-03-16 16:57:35    156

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар "Машад" маҳалла фуқаролар йиғинида худуддаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун яна бир хайру саховат тадбири ўтказилди.
Маҳалладаги  эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган 32 та оилаларга Наврўзи олам ҳамда муборак Рамазон ойи муносабати билан маҳалла раиси ташаббуси ва саҳоватпеша ҳомийлар кўмагида 1 қопдан ун  тарқатилди.
Бундай савобли ва эзгу ишлардан  миннатдор бўлган фуқаролар ташаббускорларга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилиб, қўлларини дуога очишди.