Shrift o'lchami Rang Rasm

НАВРЎЗ ШУКУҲИ

×

 2023-03-11 18:01:18    191

PDF yuklash
Chop etish


Шаҳримидаги муҳташам «Марғилон ресторани» бугун қалби кўклам шукуҳига йўғрилган «Ёвқочар» МФЙда яшовчи кексаю ёш билан тўлди. «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов иштирок этиб йиғилганларни баҳор айёми билан самимий муборакбод этди ҳамда маҳалла ҳаёти ва жамоат ишларида фаол бўлган бир гуруҳ фаол фуқароларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди. 
Байрамона безатилган дастурхон атрофида жам бўлган ёвқочарликлар тадбир давомида шаҳар Маданият маркази санъаткорлари ижросида янграган дилрабо куй ва қўшиқларга хиром айладилар.