Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

×

 2023-03-04 16:54:17    172

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Марғилон шаҳридаги барча маҳаллаларда ҳашар йўли билан қабристон ва зиёратгоҳлар тозаланиб, ариқ ва зовурлар ковланмоқда. Шунингдек, мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, шакл бериш, оқлаш ишлари амалга оширилаяпти. 
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда шаҳардаги мавжуд 56 та маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан “Наврўз” умумхалқ байрамига пухта тайёргалик кўрилмоқда.
Маҳаллаларда сумалаклар тайёрланиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.