Shrift o'lchami Rang Rasm

ХИТОЙ ДАВЛАТИДАН ТАШРИФ БУЮРГАН ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

×

 2023-02-27 17:48:00    236

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрига Chjan Si va Van Syaolin бошчилигида Хитой халқ республикасидан камбағалликни қисқартириш бўйича малакали мутахассислар ташриф буюришди. 
Меҳмонлар даставвал “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”да бўлиб “Мерфен”, “ Tween shoes” МЧЖ ҳамда “Малика пойабзаллари” корхонасида пойабзал ва пойабзал таг қисмларини ишлаб чиқариш жараёнига бевосита гувоҳ бўлдилар.
- Марғилон шаҳрида ҳар соҳада жуда катта ривожланиш истиқболларига эришилганига бевосита гувоҳ бўлиб турибман, -дейди Chjan Si va Van Syaolin. – Айни вақтда биз кўриб турган саноат зонасида ишлаб чиқарилаётган пойабзаллар ва бошқа барча турдаги маҳсулотлар Хитой давлатиникидан ҳеч қолишмайди. Энг асосийси, маҳсулотлар сифатли ва ҳамёнбоп. 
Дарҳақиқат, "Наврўз" маҳалласи ҳудудидаги бу жой илгари тошлоқ, фойдаланилмайдиган ер бўлган. Лекин коммуникация ва логистика жиҳатидан жуда қулай ҳисобланган.
Шу боис 7 гектар майдонда ушбу саноат зонаси ташкил этилган. Бу ерда тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебелсозлик, озиқ-овқат саноати бўйича лойиҳалар жойлаштирилган. 
Меҳмонларнинг навбатдаги ташриф манзили ҳунарманд ва сенатор Иброҳимжон Султонов раҳбарлигидаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказида бўлди. 
Бу ерга келган киши қадим ўзбек хонадонларидаги муҳитни ҳис этади. 
Мажмуанинг биринчи қаватида гиламдўзлик, каштачилик, мисгарлик каби халқ ҳунармандчилиги хоналари жойлашган.
Миллий маҳсулотларимизнинг тайёрланиш жараёни хорижлик меҳмонларнинг ҳайратини ошириб, хаёлларини шошириб қўйгани рости. яқиндан кўриши, харид қилиши мумкин.
Иккинчи қаватда жами 30 ўринли қадимий услубдаги карвонсарой ташкил этилган. Истиқболда мажмуа бир йилда 10 мингдан ортиқ сайёҳларга хизмат кўрсатиши мўлжалланган.
  Тушдан сўнг Хитой давлатидан келган камбағалликни қисқартириш бўйича малакали мутахассислар шаҳардаги “Орол бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Орол бўйи ҳунармандлари” МЧЖ пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда аҳоли хонадонларида ташкил этилган косибчилик фаолияти билан яқиндан танишдилар.
 Шунингдек ташриф давомида маҳалладаги бешлик томонидан ҳудудда аҳолининг бандлигини таъминлаш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни кўздан кечириб бу борада тажриба алмашдилар.