Shrift o'lchami Rang Rasm

БОБУРМИРЗО ИЖОДИ ХАЛҚИМИЗНИНГ ТУГАНМАС МАЪНАВИЙ ХАЗИНАСИДИР

×

 2023-02-14 18:50:21    170

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрида ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. 
Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Aҳмедов кириш сўзи билан очиб, буюк аждодларимизнинг мероси халқимизнинг улкан маънавий хазинаси эканлигини таъкидлади.  
Дастлаб дилбар назм ва наво кечаси ташкил этилиб, шоирнинг ғазалларидан ўқилди. Шундан сўнг  Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри томонидан «Бобур Мирзо» спектакли намойиш этилди. Саҳна асарида талқин этилган воқеалар Бобурнинг «Бобурнома» асари ва ғазаллари, шунингдек, тарихий манбалар асосига қурилган.