Shrift o'lchami Rang Rasm

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИГА КИТОБЛАР ЖАМЛАНМАСИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-02-13 19:45:33    163

PDF yuklash
Chop etish


“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Марғилон шаҳар бўлинмаси томонидан56 та маҳалла фуқаролар йиғинларига турли хилдаги бадиий китоблар жамланмаси тарқатилди.
Шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов китобларни маҳалла раисларига топширар экан, ушбу хайрли ташаббусдан асосий мақсад ҳар бир маҳаллада кичик  кутубхонани ташкил қилиш, аҳолининг китобга бўлган қизиқишини орттириш, маҳалла аҳлининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва маҳаллаларнинг маънавий хазинасини янада бойитишдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлади.
Зеро, китоб мутолааси одамларни ҳамиша эзгуликка чорлайди ва маърифатга ошно этади. Ёшларнинг қалбида юксак маънавиятни шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг ўрни беқиёс.