Shrift o'lchami Rang Rasm

Шаҳар ҳокими қабулида: ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ

×

 2023-02-08 14:35:01    230

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули  ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия,  бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб 3 та мурожаат жойида ижобий  ҳал этилди, 4 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.