Shrift o'lchami Rang Rasm

"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ" ФАОЛИККА УНДАЙДИ

×

 2023-02-04 13:12:56    183

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида шаҳримизда ўтган 2022 йилда қарийб 13 млрд.сўм миқдорида маблағлар ажратилиб, шундан 1-босқичда қиймати 6,68 млрд.сўм бўлган 21 та лойиҳалар фуқароларнинг овоз бериш йўли орқали ғолиб деб топилди. 
Хусусан, шаҳар Туғруқ уйига энг замонавий русумдаги тиббий жиҳозлар олинди, 3 та маҳаллалардаги электр таъминотини яхшилаш мақсадида трансформаторлар ва 72 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди, 2 та маҳаллалардаги 1,7 км ички йўлларга асфальт ёткизилди, 1 та замонавий пиёдалар ўтиш йўли қурилди, Шаҳардаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳовли-жойлардаги томорқа ерларни суғориш мақсадида ариқ суви учун лотоклар ўрнатилди, 1 та барак типидаги эски уй таъмирланди, 2 та болалар боғчалари ва 4 та мактаблар жорий таъмирдан чиқарилди. Бундан ташқари, 1 та мактабда сунъий қопламали футбол стадиони, 2 та эса мактабда ўқувчилар учун янги хожатхона бинолари қурилди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-босқичида эса жами қиймати 6,4 млрд.сўмлик 11 та лойиҳалар ғолиб деб топилди ва амалиётга йўналтирилди. Жумладан, “Ёвқочар” Маҳалла фуқаролар йиғинидаги Болалар шифохонасига рентген аппарати олиб келинди. Айни кунларда эса “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6-оилавий поликлиника биноси таъмирланмоқда, Янги Марғилон шаҳарчасидаги “Тез тиббий ёрдам” бўлимининг таъмирталаб ҳолга келиб қолган бинолари тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда.
Бундан ташқари, 11, 24, 27-умумий ўрта таълим мактабларида сунъий қопламали стадионлар қурилмоқда, “Ариқ бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 16-мактабгача таълим ташкилотининг ошхона биносида тўлиқ жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Ипакчи” МФЙ “Боғчасарой” кўчасидаги 2 та эски типдаги умумий фойдаланувдаги уйлар таъмирланди. “Узун ховуз” маҳалла фуқаролар йиғинидаги қадимий ҳовуз ва “Ёвқочар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Архив биносини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.