Shrift o'lchami Rang Rasm

Шавкат Мирзиёев: Бу маданиятни бобо-момоларимиз қалб қўри билан яратган

×

 2023-02-03 10:22:46    245

PDF yuklash
Chop etish


Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказини бориб кўрди (https://president.uz/uz/lists/view/5861).
Бу ерга келган киши қадим ўзбек хонадонларидаги муҳитни ҳис этади. Мажмуанинг биринчи қаватида гиламдўзлик, каштачилик, мисгарлик каби халқ ҳунармандчилиги хоналари жойлашган. Уларда сайёҳлар миллий маҳсулотларимизнинг тайёрланиш жараёнини яқиндан кўриши, харид қилиши мумкин.
Иккинчи қаватда жами 30 ўринли қадимий услубдаги карвонсарой ташкил этилган. Истиқболда мажмуа бир йилда 10 мингдан ортиқ сайёҳларга хизмат кўрсатиши мўлжалланган.
Давлатимиз раҳбари миллий ўзлигимизга ва ёшлар тарбиясига эътибори учун ҳунармандларга миннатдорлик билдирди.