Shrift o'lchami Rang Rasm

Бугун шаҳримиздаги "Ипакчи" ҳамда «Ёвқочар» маҳаллаларида жойлашган ётоқхоналарда 100 килограмдан ортиқ ош дамланиб тарқатилди.

×

 2023-01-18 17:33:05    223

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда кечаётган аномал совуқ об-ҳаво шароитида халқнинг кайфиятини кўтариш мақсадида шаҳримизда хайрли ишлар давом этмоқда. 
Жумладан бугун шаҳар ҳокимлиги ҳамда саховатпеша тадбиркорлар томонидан шаҳримиздаги "Ёвқочар"  МФЙ,  «Туркистон» кўчаси 211-уй ҳамда "Ипакчи" МФЙ ҳудудидаги «Боғчасарой» кўчасида жойлашган 12- ва 14-сонли уйда истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд хонадонлар, ногиронлиги бўлган, ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқаролар, якка-ёлғизлар учун катта дошқозонларда 100 килограм ош дамланиб тарқатилди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими томонидан фуқароларга ҳозирги аномал совуқ об-ҳаво шароитида қулайлик яратиш мақсадида иссиқ кийим бошлар ҳам туҳфа этилди. 
Бундай хайрли тадбирлар  Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда яна давом этиши режалаштирилган.