Shrift o'lchami Rang Rasm

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ АҲОЛИГА ЎЗ ВАҚТИДА ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

×

 2023-01-09 17:36:49    159

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳри бўйича суюлтирилган газ билан таъминланган хонадонлар сони 24755 тани ташкил қилади. Ушбу хонадонларга бир вақтнинг ўзида 5 та махсус автотранспортларда жадвалга асосан суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.    
Шаҳар бўйича йиллик режа 3563,33 тонна бўлиб, амалда  3727,08 тонна, яъни ортиғи билан бажарилмоқда.
Шунингдек истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган.       
Ҳозирги кунда маҳалла фуқаролар йиғинларига суюлтирилган газ 35-40 кун оралиғида етиб бориши учун барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.         Маҳаллалар билан ҳамкорликда кам таъминланган хонадонларни жойида ўрганиб чиқилиб, 32 та хонадонга вақтинчалик фойдаланиб туриш учун шартнома асосида маиший газ баллонлар етказиб берилди.