Shrift o'lchami Rang Rasm

Хотин-қизлар фаолларига энг сўнгги русумдаги замонавий планшетлар топширилди

×

 2023-01-05 16:29:59    152

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарорида “республиканинг барча маҳаллаларида “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ жорий этилиши” белгиланган бўлиб, бугунги кунда ЮНИСЕФнинг “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан янги модул  ишлаб чиқилмоқда.
Мазкур хизматнинг жорий этилиши, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар кўлами ва сифатини яхшилашга, оилаларнинг ижтимоий муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишга имконият яратиши билан бир қаторда, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига катта масъулият юклайди. Шу боис, бу борадаги вазифаларни тизимли ташкил қилиш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали ислоҳотлар кўлами ва сифатини яхшилаш мақсадида барча маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари замонавий планшетлар билан таъминланиши белгиланган.
Хусусан бугун Марғилон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар фаолларига энг сўнгги русумдаги замонавий планшетлар топширилди.
Унда сўз олган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ойбек Хомидов ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Жўрабоевалар ушбу планшетлар хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда “оилабай” тизимини юритишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни базаларга киритишда самарали восита бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.