Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 63-сессиясида МАРҒИЛОН ШАҲРИНИНГ 2023 ЙИЛГИ БЮДЖЕТИ ТАСДИҚЛАБ ОЛИНДИ
2022-12-30 17:13:38 246
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 63-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия ишига шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Адҳам Зиявитдинов раислик қилди ва олиб борди.
Сессияда кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Хотин-қизларни муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш бўйича Марғилон шаҳрида 3-босқич “Аёллар дафтари”ига киритилган хотин-қизларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида;
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 3-сентябрдаги СҚ-624-ИВ-сонли қарори ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2022-йил 17-ноябр кунги 366-01-0-Ф/22-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида;
3. Марғилон шаҳри бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш ҳақида;
4. Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йилги асосий кўрсаткичларини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш тўғрисида;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6108-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4884-сонли қарори ижроси ва бошқа масалалар.
Юқоридаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди ҳамда якунда тегишли қарорлар қабул қилинди.