Shrift o'lchami Rang Rasm

Вилоят ҳокимининг Янги йил байрам табриги ва совғалари ўз эгаларига топширилди

×

 2022-12-29 14:28:51    156

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами олдидан узоқ йиллар мобайнида турли соҳаларда ўзининг машаққатли меҳнатлари билан Марғилон шаҳрининг ижтимоий ҳаётига муносиб ҳиссасини қўшган нуронийлар ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олинди. 
Шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Жўрабоевалар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Дадабой Аҳмадалиев ҳамда шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомад қилиб келаётган юз билан юзлашган нуроний отахону онахонларнинг хонадонларига ташриф буюриб уларга вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Янги йил табрикларини ўқиб эшиттиришди ҳамда байрам совғаларини тақдим этдилар. 
Дуогўларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай юксак эътибордан мамнун бўлиб, элу юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги абадий бўлишини тилаган холда дуога қўл очдилар.