Shrift o'lchami Rang Rasm

МУРҒАК КЎНГИЛЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ

×

 2022-12-23 16:35:52    157

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрамини ҳаммадан ҳам болажонлар орзиқиб кутишади. Бу сеҳрли байрам ўзининг эртакнамо лаҳзалари билан мурғак кўнгилларга олам-олам қувонч улашиши тайин.
Бугун шаҳримиздаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 22-сонли мактаб интернатида таҳсил олиб келаётган ўқувчилар ҳам ушбу байрамнинг бетакрор шукуҳини яна бир бора юрак-юракдан ҳис этдилар.
Боиси ушбу таълим масканида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида болажонлар ижросида янграган байрамона куй ва қўшиқлар, турли саҳна кўринишлари тадбир иштирокчилари томонидан давомий карсаклар ила олқишланди.
Айниқса, Янги йил байрами совғалари мурғак кўнгилларга олам-олам қувонч улашди.