Shrift o'lchami Rang Rasm

МАҲАЛЛА РАИСИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ФУҚАРОЛАРГА БЕПУЛ КЎМИР ТАРҚАТИЛДИ

×

 2022-12-16 17:20:24    165

PDF yuklash
Chop etish


✅ Марғилон шаҳар "Ёрқин" маҳалла фуқаролар йиғини раиси И. Ходжиболлаеванинг ташаббусидан маҳалла аҳли миннатдор бўлиб дуога қўл очдилар. 
✅ Боиси маҳалла раиси томонидан инсонпарварлик ғояси илгари сурилиб, аҳолининг қиш мавсумини беталофат ўтказиши бўйича маҳалладаги эҳтиёжманд,  якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор оилаларга 20 тоннадан ортиқ кўмир маҳсулотлари маҳаллага олиб келиниб фуқароларга бепул,  беьминнат тарқатилди. 
✅ Бундай эьтибор ва кўрсатилган ёрдамдан маҳаллада яшовчи фуқароларнинг қувончи чексиз, сабаби улар қишнинг қировли кунларини ўз яқинлари билан иссиқ уйда хотиржам ўтказишларидан мамнун бўлдилар.