Shrift o'lchami Rang Rasm

КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ!

×

 2022-12-06 14:08:39    156

PDF yuklash
Chop etish


Йиллар ўтгани сайин Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиз, тараққиётимиз учун аҳамияти қанчалик катта эканлигига қайта – қайта ишонч ҳосил қилаяпмиз.
Ҳар йили ушбу қутлуғ айёмни фахру ифтихор ила кўтаринки кайфиятда нишонлаймиз. 
 Хусусан бугун шаҳримиздаги Маданият марказида сана муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов табрик сўзи билан очиб, халқимиз ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этиб ўтди. 
Шундан сўнг Марғилон шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзининг самарали меҳнатлари билан барчага ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ фаолларга «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини тантанали тарзда топширди. 
Тадбир давомида шаҳар прокурори Ш.Мавлонов сўзга чиқиб халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Конституциямизнинг бош мақсади қилиб белгиланганлигини  таъкидлади.
Элимиз ардоғидаги соҳирнафас санъаткорлар, Марғилон шаҳар Маданият бўлими хонандалари ҳамда шаҳардаги Мусиқа санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчилари ижросидаги Она-Ватан, жаннатмакон юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар жаранги тадбирга янада кўтаринкилик улашди.
 Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати