Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳридаги 130 та кўп қаватли уйлар марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминланмоқда

×

 2022-12-02 17:46:30    154

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, Марғилон шаҳридаги “Гулистон”, “Зуҳро”, “Милтиқсоз”, “Чилонзор” “Саҳоват” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 130 та кўп қаватли уй ва ижтимоий соҳа объектларини марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик билан таъминлаш бўйича улкан лойиҳа амалга оширилди. 
Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу маҳаллалардаги 5 минг 711 та хонадон ва ижтимоий соҳа объектлари марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминланади.
Ҳозирги кунда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов бошчилигида шаҳардаги «Милтиқсоз» маҳалла фуқарлар йиғинларидаги 22 та кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига мазкур лойиҳа дастури доирасида иситиш радиаторлари ўрнатилмоқда.