Shrift o'lchami Rang Rasm

МЕҲР-ОҚИБАТ ВА МУРУВВАТ БАЙРАМИ

×

 2022-11-29 17:14:41    220

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда мурувват тантанаси – 3-декабрь халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни ҳар йили мамлакатимизда алоҳида эътибор остида ўтказилиши ҳам ўксик кўнгилларда ҳаётга бўлган иштиёқ, меҳр-муҳаббат туйғуларини янада жўш урдирмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Бугун мазкур сана олдидан билан шаҳримиздаги Марғилон таомлари мажмуасида байрам дастурхони ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда инсон манфаатларини янада улуғлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларга яқиндан кўмак кўрсатиш борасида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтишди.
Байрам тадбири давомида иштирокчиларга шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Марғилон шаҳар бўлинмаси томонидан байрам совғалари улашилди.