Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи 60 нафар аёлларга тикув машиналари топширилди.

×

 2022-11-29 16:33:59    147

PDF yuklash
Chop etish


Аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва бу борада уларга кўмаклашиш муҳим масала ҳисобланади.
Хусусан бугун ҳам Марғилон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ташаббуси билан "Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи ишсиз ва тадбиркорликни бошлаш истагидаги 60 нафар  аёлларга субсидия асосида энг сўнгги русумдаги тикув машиналари шаҳар ҳокими  Адҳам Зиявитдинов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевлар бошчилигида топширилди.