Shrift o'lchami Rang Rasm

Маҳалла хотин-қизлар фаоллари семинарида

×

 2022-11-25 17:50:37    151

PDF yuklash
Chop etish


     Бугун: Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоятнинг Олтиариқ, Қўштепа туманлари ва Марғилон шаҳридаги Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг мутасадди вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Республика Оила ва хотин-қизлар давлат Қўмитаси раис ўринбосари  Нодира Эгамбердиева иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин- қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора - табирлари тўғрисида” ги Фармони ҳамда “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги  вазифаларга  тўхталиб ўтди.    Семинарда   Республика “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти бўлим бошлиғи Бобур Хонтўраев, вилоят  бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулчеҳра Жўраевалар семинар дастурида бегиланган мавзулар юзасидан маъруза қилдилар.    Бир кунлик семинар дастурида унинг иштирокчиларига оила институни мустаҳкамлашда миллий қадриятларнинг ўзига хос хусусиятлари, ёшларга оилавий қадриятларни сингдириш методлари, кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иш юритиш тартиб-тамойиллари каби мавзуларда амалий машғулотлар ўтказилади.