Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2022-11-09 16:54:02 239
Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Мазкур қабулда жами 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 2 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.