Shrift o'lchami Rang Rasm

#ЗАКОВАТ#ҒОЛИБ_ЖАМОА_АНИҚЛАНДИ

×

 2022-11-04 17:04:30    11

PDF yuklash
Chop etish


Беш ташаббус дастури доирасида ўтказиб келинаётган "Заковат" интеллектуал ўйинининг Марғилон шаҳар босқичи ўтказилди.
Интеллектуал ўйинда сектор босқичларида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган  10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоалари ўзаро беллашдилар. 
Қизғин бахс ва мунозаралардан сўнг шаҳардаги З.М.Бобур маҳалла фуқаролар йиғинининг Бобур жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Жамоанинг ҳар бир аъзосига шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигида Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Марғилон шаҳар бўлимининг қимматбахо совғаси ноутбоклар топширилди.