Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш хонадонлари учун кадастр ҳужжатлари тайёрланиб давлат рўйхатидан ўтказиб берилди
2022-11-04 16:58:52 227
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан Фарғона вилоятида фуқароларнинг турар жойларини давлат рўхатидан ўтказиш ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида Марғилон шаҳрида яшовчи 20 та эҳтиёжманд оилалар танлаб олиниб уларга амалий ёрдам бериш мақсадида яшаш хонадонларининг кадастр ҳужжатлари ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тайёрланиб давлат рўйхатидан ўтказиб берилиши таъминланди.
Шу муносабат билан бугун Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида ташкил этилган тадбирда фуқароларга гувоҳнома ва эсдалик совғаларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Бахтиёр Иброҳимов, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Мирзобедил Назаров ҳамда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновлар тантанали равшида топширишди.