Shrift o'lchami Rang Rasm

Маҳалла фуқаролар йиғинида режа асосида навбатдаги сайёр қабул ва давра суҳбати ўтказилди

×

 2022-10-31 13:28:51    217

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Турон маҳалла фуқаролар йиғини биносида 2022 йил 29 октябрь куни Фарғона вилоят судининг судьялари, жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов, шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси С.Акбаров ҳамда Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров иштирокида Марғилон шаҳар Турон маҳалла фуқаролари иштирокида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулга келган фуқароларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, қабулда Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш йўналиши ва коррупция инсоннинг маънавий инқирози экани ва унга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларда мўлжалланган давлат дастурининг 34-банди ижросини таъминлаш, коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини аҳолига тушунтиришлар орқали етказилди ҳамда фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.


Каримов Шукуржон Каримович,

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси