Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР НАМОЙИШИ
2022-10-21 12:47:00 200
Кўҳна ва бетакрор, камалак рангларига бурканган шаҳримиз бўйлаб ўн кун давомида ўтказиладиган “Атлас байрами” анъанавий тўқимачилик фестивалининг очилиш маросими Миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда номоддий маданий меросни асраб-авайлаш, миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини мамнуният билан эътироф этиб ўтди.
Шундан сўнг Бутунжаҳон ҳунармандчилик Кенгашининг WCC президенти Саад Ол Каддуми сўз олиб, Марғилон шаҳрига "Жаҳон Ҳунармандлар Шаҳри" мақомини берди ва сертификатни шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновга топширди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур анъанавий тўқимачилик фестивали мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, юртимизга келаётган хорижлик сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, атлас, адрас, зардўзлик ва каштачилик сингари миллий маҳсулотларимизни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу йил бешинчи бора ўтказилаётган “Атлас байрами” фестивалида дунёнинг 30 га яқин давлатларидан меҳмонлар иштирок этаётгани йилдан-йилга унинг нуфузи тобора ошиб бораётганидан далолатдир.