Shrift o'lchami Rang Rasm

“ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ!

×

 2022-10-18 17:25:26    218

PDF yuklash
Chop etish


❇️ Бутун республикамизда бўлгани каби Марғилон шаҳрида ҳам миллатимизнинг улуғ айёми – “Ўзбек тили байрами” кенг нишонланди.
❇️ Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан  Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Эркин Воҳидов номидаги Ижод мактаби ҳамкорлигида “Тилим барҳаёт – элим барҳаёт” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
❇️ Тадбирни Марғилон шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Улуғбек Маҳмудов кириш сўз билан очиб тилимизнинг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамияти, ўзига хос бой ва гўзал жилоси, шунингдек, унинг ривожи ва умрбоқийлигини таъминлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида гапирди. 
❇️ Шундан сўнг шаҳар ҳокимлиги томонидан "Тил  -  маънавият кўзгуси" шиори остида ўтказилган танловнинг турли йўналишларида ғолиб бўлган иштирокчилар диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди. 
❇️ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, танловда “Энг яхши видеоролик” йўналиши ғолиблигига Эркин Воҳидов номидаги Ижод мактаби жамоаси лойиқ деб топилди.
❇️ Ижодкорлар мактаби ҳамда шаҳардаги 8-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг бебаҳо тилимизни мадҳ этувчи шеърлари, дилрабо куй-қўшиқлар ҳамда саҳналаштирилган ижодий чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.