Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Оролни сақлаймиз!” шиори остида“SAVE ARAL – 2022” югуриш марафони ўтказилди

×

 2022-10-06 11:07:52    204

PDF yuklash
Chop etish


Енгил атлетика федерацияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Марғилон шаҳар ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган ушбу  Оммавий югуриш марафонида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан келган 3000 нафарга яқин 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кўнгилли спортчи ёшлар, профессионал спортчилар, ҳарбийлар, имконияти чекланган шахслар ҳамда барча ёшдаги аҳоли қатлами вакиллари  иштирок этишди. 
Марафонни  шаҳар ҳокими кириш сўзи билан очиб, уни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ва соғлом одатларни жорий этиш ғояларини тарқатиш иборат эканлигини алоҳида таъкидлади ҳамда барча иштирокчиларга омад тилади. 
Давлат мадҳияси баралла жаранг сочгандан сўнг Марғилон шаҳрининг Мустақиллик ва А.Яссавий кўчалари кесишмасида мусобоқага старт берилди. 
Мусобоқа давомида иштирокчилар 3 километр масофани босиб ўтишди.
Маррага биринчи бўлиб Данғара туманилик Ҳасанжон Акбаралиев, иикинчи ўринда тошлоқлик Ахрор Маҳмудалиев ҳамда ўчинчи ўринда Фарғона шаҳридан Рахматилла Нуралиевлар етиб келишди. 
Марафон якунида ғолиб ва совриндорлар ҳамда фаол иштирокчилар алоҳида номинациялар бўйича вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бир сўз билан айтганда ушбу марафон Орол денгизи ҳавзаси атрофидаги экологик вазиятга кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати