Shrift o'lchami Rang Rasm

БИЛАСИЗМИ?

 2022-09-20 12:47:54    121

PDF yuklash
Chop etish


Энди қарзни аэропортнинг ўзида тўлаш ва таъқиқни ечиш мумкин: МИБ хорижга чиқувчи фуқаролар учун интерфаол шохобча хизматини йўлга қўйди
Тошкент Халқаро Aэропортида - фуқароларимизда қарздорлик сабабли юзага келган таъқиқлар масаласига аниқлик киритиш ва уларни ечиш, шунингдек электрон тўлов тизимлари орқали қарздорликларни бартараф этиш мумкин бўлди. Бунинг учун Мажбурий ижро бюросининг махсус интерфаол хизматлар шохобчаси ташкил қилинди.
Ушбу шохобчада хизмат кўрсатаётган ходимлар орқали қарздорлик туфайли таъқиқ бор ёки йўқлигини билиб олиш ва қарздорликни шу заҳоти бу сайтда электрон тўлов тизимлари орқали амалга ҳам ошириш мумкин. Шохобчага инфокиоска ҳам ўрнатилмоқда, бу эса фуқароларнинг нақд пулда ҳам тўловни амалга ошириш имконини яратади.
Эндигина фаолиятини бошлаган шохобчага бир кунда 50 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари бўйича таъқиқ масалаларига аниқлик киритилмоқда. Ўз вақтида тўланмай қолган қарздорликлар эвазига 30 млн сўмдан ортиқ маблағлар электрон тарзда қабул қилинди. Бошқа аэропортларда ҳам фуқароларда таъқиқлар масаласида муаммолар юзага келганида, марказлашган тартибда масалани ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус телефон рақами (95-411-07-17) жорий қилинган. Фуқаролар бу рақам орқали ёки аэропорт масъул ходимларига орқали Тошкент халқаро аэропортидаги интерактив шохобча билан боғланишлари ва муаммоларини ҳал қилишлари мумкин.
МИБ Марғилон шаҳар бўлими.