Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳрида туркиялик инвестор Эрхан Тахтали томонидан ташкил этилган “By Reis Tekstil” МЧЖ хорижий корхонасида бўлди.
2022-09-16 09:40:10 232
Косибчилик МФЙ ҳудудидаги текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган ушбу корхонани ташкил этишга 2,5 млрд.сўм хорижий инвестиция сарфланган. Ҳозирда 110 та доимий иш ўрни яратилган. “By Reis Tekstil” корхонасининг йиллик экспорти ҳажми 2,5 млн. долларни ташкил этади. Маҳсулотлар асосан Исроилга, шунингдек, Россияга экспорт қилинади.
Сармоядор Эрхан Тахтали билан корхона фаолиятини кенгайтириш бўйича мулоқот қилган вилоят ҳокими, туркиялик тадбиркорнинг қатор мурожаатларини қаноатлантирди. Тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан корхонага янги газ ва электр тармоғи тортиш бўйича масъулларга топшириқ берилди. Корхонага экспорт натижасида қайтарилиши керак бўлган, бироқ тўлови кечикаётган 614 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи ҳам қисқа муддатда тўлаб бериладиган бўлди.