Shrift o'lchami Rang Rasm

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2022-09-07 18:08:49    160

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими,1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан Халқ қабулхонасида қабулхона мудири Зоҳиджон Хомидов иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули  ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 28 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия,  бандлик, соғлиқни сақлаш, уй-жой таъмир, кредит, ер, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб 3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 4 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.