Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ПРЕСС-ТУР
2022-09-05 18:21:12 229
Америкалик бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар Марғилон шаҳридаги “Ҳунармандлар маркази” фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Марғилон - Фарғона водийсининг туристик манзилларидан бири. Ҳунармандлар маркази эса ушбу шаҳарнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
"Forbes" журнали мухбири Мелик Кайлан, депутат Ари Карган, журналист Исааксон Энди Самуэель, "The Bukharian Times" газетаси бош муҳаррири Рафаэль Некталовлардан иборат ОАВ вакиллари ҳам хусусий тадбиркор, сенатор Иброҳимжон Султонов раҳбарлигидаги ушбу марказда бўлиб миллий матоларимиздан бўлган атлас ва адрас тўқиш жараёнларини иштиёқ билан кузатдилар.
Меҳмонларни вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов ҳамда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновлар қарши олди.
- Марғилон асл уста ҳунармандлар шаҳри эканлигига бевосита гувоҳ бўлиб турибман, дейди, "The Bukharian Times" газетаси бош муҳаррири Рафаэль Некталов. – Бу ерда биз матога гул чизишдан бошлаб уни тайёр ҳолатга келиш жараёнларига гувоҳ бўлдик, рости ҳайратимиз чексиз. Шаҳар ҳокимига эса камалак рангларида товланувчи миллий матолар туҳфаси учун ўз миннатдорчилигимизни билдарамиз.
Дарҳақиқат, марказда маҳсулотларнинг сифати юқори. Асл ипакка табиий бўёқлардан гул чизиб мато тўқилади. Шу боис бу маҳсулотлар харидоргир.
Гиламлар асосан Туркияга, атлас, адрас матолар АҚШ, Италия, Франция, Россия, Қозоғистон, Тожикистон каби мамлакатларга экспорт қилиниб келинмоқда.