Shrift o'lchami Rang Rasm

МАКТАБ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ

×

 2022-08-31 19:09:28    150

PDF yuklash
Chop etish


Шаҳримиздаги 28-умумий ўрта таълим мактаби бугун янада замонавий қиёфа касб этди. 
Ёзги таътил даврида мазкур мактабда 1млрд. 265 миллион сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари сифатли амалга оширилди. Энди ўқувчилар кенг, ёруғ ва шинам ўқув хоналарида илк машғулотларини бошлайдилар.
Мактабнинг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими сўз олиб ушбу таълим даргоҳида олиб борилган бунёдкорлик ишларини алоҳида эътироф этди ҳамда мактабда узоқ йиллар самарали фаолият юритган бир гуруҳ фахрий устозларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди. 
-Мустақиллик байрами шукуҳи кезаётган бугунги файзли кунларда кўркам қиёфа касб этган мактабимизнинг очилиш маросими катта шодиёнага айланиб кетди, -дейди мактаб директори Муножатхон Абдураҳимова.- Мактабнинг замонавий дизайн асосида таъмирланган озода ва тартибли хоналарида сабоқ бериш, сабоқ олиш ўқитувчи ва ўқувчиларимиз учун бирдек завқли албатта. Буларнинг барчаси учун мутасадди раҳбарларга миннатдорчилигимизни билдирамиз.