Shrift o'lchami Rang Rasm

"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!"

×

 2022-08-27 14:45:44    156

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси кенг нишонланди
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган байрам дастурини шаҳар ҳокими табрик сўзи билан очиб, Марғилон шаҳрида сўнгги йилларда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, аҳоли туруш даражаси яхшилаш мақсадида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтди.
Дарҳақиқат, давлатимиз мустақиликка эришгандан буён Марғилон шаҳрида кўрган кўзни қувонтирувчи кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 
Хусусан, “Наврўз” маҳалласида жойлашган “Ёшлар” кичик саноат зонасидаги 22 та лойиҳа объектлари иш бошлади, бир нечта замонавий кўринишдаги кўп қаватли уйлар қад кўтарди.
"Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1-босқичда қарийб 6,8 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 21 та ташаббуслар ғолиб деб топилди.
Жумладан, Туғруқ комплексига 900 млн.сўмлик тиббий жиҳозлар олиб берилди. 
Буларнинг барчаси юртимизнинг тинчлиги, халқимиз фаровонлигидан далолатдир.
Байрам тадбири давомида эл ардоғидаги хонандалар ҳамда шаҳар Маданият уйи санъаткорлари томонидан янграган эрк, озодлик, ҳурликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар оҳанги, ҳарбийлар ҳамда жаҳон ареналарида юртимиз байроғини кўкларга кўтараётган спортчи ёшларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларида чинакам байрам кайфиятини уйғотди.