Shrift o'lchami Rang Rasm

Мактабгача таълим ташкилоти педагогларининг анъанавий август кенгаши ўтказилди

×

 2022-08-24 16:45:30    139

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан шаҳардаги Педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси  Мустақиллигининг 31  йиллиги  муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”  шиори  остида  анъанавий  август  кенгашининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.
“Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар ” мавзусида ташкил этилган анжуманни шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов ҳамда шаҳар Мактабгача таълим бўлими бошлиғи Ховохон Қурбоновалар кириш сўзи билан очиб, шаҳарда  мактабгача таълим  тизимида амалга оширилган улкан ислоҳотлар натижасида эришилган ютуқларни алоҳида эътироф этдилар ва янги ўқув йилида мактабгача таълим тизимини янада  ривожлантириш борасида барча мактабгача  таълим  соҳасидаги ходимларга муваффақиятлар тилашди.    
 Шундан сўнг мактабгача таълим  тизимини ривожлантиришда  ўз ҳиссасини қўшаётган  Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим  муассасалари тадбиркорлари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилот  раҳбарлари, педагог тарбиячиларига эсдалик  совғалари, фахрий ёрлиқлар топширилди. 
Август конференцияси давомида ташкилотларда тарбияланаётган болажонлар томонидан байрам дастурлари намойиш этилди.