Shrift o'lchami Rang Rasm

ЭНГ БАХТЛИ АЁЛ БИЗНИНГ ЖАМИЯТ АЁЛИДИР

×

 2022-08-11 20:28:19    173

PDF yuklash
Chop etish


Республика Бош Вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ҳунармандлар шаҳри бўлган Марғилонга ташриф буюрди. 

Шаҳардаги "Оролбўйи" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалланинг кайвони онахонлари, оқила аёллари, шаҳардаги мавжуд маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари  нуфузли меҳмонни кутиб олишди. Улар  даставвал мамлакатимизнинг мустақиллик байрами олдидан ташкил этилган  ҳунармандлар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.

Давлатимиз томонидан ҳунарманд ва тадбиркор хотин-қизларгага яратилган шарт-шароит ва имкониятлар хусусида суҳбатлашилди. Шундан сўнг, маҳалла ўрами мажлислар залида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.  Унда  вилоят ҳокими ўринбосари,  Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова сўз олиб,  вилоятда хусусан Марғилон шаҳрида тизимга доир олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида гапирди ва сўзни Республика Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамовага берди. Бош вазир ўринбосари ўз сўзида мамлатимиз Президентининг Фарғона вилоятига қилган ташрифларидан сўнг соҳага доир белгилаб берилган манзилли ишлар ижроси ва олдинда турган муҳим вазифаларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева ҳам сўз олиб, миллат тарбиячиси бўлган аёл ва унинг оила ва жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги иштироки хусусида гапирди. Самимий ва очиқ тарзда ўтказилган мулоқотда отинойилар, меҳнат фахрийлари ва маҳалла фаоллари сўзга чиқишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.