Shrift o'lchami Rang Rasm

“ДАВР СЕРВИС”НИНГ СИФАТЛИ ПОЙАБЗАЛЛАРИ

×

 2022-08-09 15:17:01    179

PDF yuklash
Chop etish


Хусусий тадбиркор Авазбек Умаров Марғилон шаҳридаги “Турон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Давр сервис” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиб, ҳунармандчиликнинг косибчилик йўналишида иш фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмай ўз ишбилармонлиги билан маҳалла аҳолисининг ҳурмат ва эътиборини қозонди.

Уста-шогирд йўналишида маҳалла ҳудудиги 15 нафар вақтинча ишсиз юрган ёшларнинг ҳар дақиқасини унумли сарфлашга ўргатиб қўлларини ҳунар билан банд қилди.

- Авазбек болам барака топсин, дейди, -маҳалла фуқароси Марямхон Қодирова. –Набирамнинг уч ойлик ёзги таътил вақти бесамар ўтмади. Қўли гул ҳунарманд Авазбекдан озми кўпми косибчилик сирларини ўрганди. Мана ҳадемай таътил ҳам тугаб янги ўқув йили бошланади. Набирам мактабдан кейинги бўш вақтларини ҳам ушбу ҳунарни пухта ўрганишга сарфламоқчи.

Ҳозирги кунда тадбиркор 10 хил турдаги сифатли бўлган аёллар оёқ кийимларини ишлаб чиқармоқда. Туркиялик моҳир дизайнер томонидан эски излари яратилиб, бежирим кўринишга келаётган маҳсулотлар бугун нафақат маҳаллий бозорларда балки хорижий давлатларда ҳам анчайин харидоргир.