Shrift o'lchami Rang Rasm

ЖАЖЖИ_ЧЕМПИОН

×

 2022-08-09 14:37:35    164

PDF yuklash
Chop etish


Спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича ўзбек мактаби бугун бутун жаҳонга танилиб бормоқда.
Ёш бўлишига қарамай, иқтидор ва салоҳият, ғайрат ва шижоатда тенгдошлари орасида алоҳида ажралиб турадиган марғилонлик ёш бадиий гимнастикачи  Қурбонова Нуриябегим ҳам республика миқёсидаги нуфузли мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юксак ғалабаларни қўлга киритиб келмоқда.
Жорий йилнинг 7-август куни бадиий гимнастика бўйича  2007-2018 йилларда туғилган қиз болалар ўртасида ўтказилган ”Ярче солнца” номли республика очиқ турнирида марғилонлик қизимиз Қурбонова Нуриябегим фахрли 1-ўринни эгаллаб Ўзбекистон Гимнастика Федерациясининг дипломи ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
Албатта шаҳримизда бундай спортсевар жажжи чемпион қизалоқлар борлиги қалбларимизни қувонтириб, Ватанимиз эртаси иқтидорли ёшлар қўлида эканлигидан ғурурланамиз!
Г. Эминова,Байналминал МФЙ хотин-қизлар фаоли