Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ!
2022-08-06 15:00:22 255
Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир ўғлони учун миллий армия сафида хизмат қилиш нафақат конституциявий бурч, балки шараф ва масъулиятга ҳам айланган.
Ўзини шу юртнинг фарзанди деб атаган йигит борки, ўз туғилиб ўсган Ватанини, унинг ҳар бир қарич ерини ардоқлашга, ҳимоя қилишга ҳар доим ҳозирдир.
Бугун Марғилон шаҳридаги Маданият марказида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга бўлган иштиёқларини янада юксалтириш мақсадида “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шоири остида маънавий-маърифий бўлиб ўтди.
Марказга кираверишда ташкил этилган ҳарбий қурол ва аслаҳалардан иборат кўргазма нафақат ёшлар, балки аскар бўлиш орзусида улғаяётган жажжи болажонларнинг ҳам юрагидаги орзу-умидлари, шижоатини юксалтириб юборди, тадбирга янада кўтаринкилик улашди.
Тадбирда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Қосимов, шаҳар бош имом-хатиби Абдулфаттоҳ Олимов ҳамда ҳарбий хизматни ўташ ёшига етган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Ўзаро очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган тадбирни шаҳар ҳокими кириш сўзи билан очиб, Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар туфайли Миллий армиямизнинг ҳарбий салоҳияти сезиларли даражада ошганлигини алоҳида эътироф этди.
Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик халқимизнинг энг катта бойлиги эканлиги, ушбу тинч ва осуда кунларимиз бардавом бўлишини истаган эр йигит борки, она-Ватан ҳимоя йўлида армия сафида хизмат қилишни ўз бурчи деб билмоғи зарурлигини таъкидлади.
Мавзуни Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Қосимов давом эттирар экан, ҳозирги кунда Марғилон шаҳрида сафарбарлик чақируви резервига ҳарбий учун бадал пуллари айрим фуқаролар томонидан ҳанузгача тўланмай келинаётганлигини билдирди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, бу борада маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя муҳтож оилаларда яшовчи 180 нафар ёшларга бадал пулларининг эллик фоиз қисми Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Марғилон шаҳар бўлими томонидан тўлаб берилди.
Тадбир давомида мавзу юзасидан ёшлар ва уларнинг ота-оналари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар тингланиб бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Она-Ватан, юрт ҳимоясини мадҳ этувчи мардонавор куй ва қўшиқлар оҳанги ила бошланган тадбир якунида иштирокчилар Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги “Мендирман ўша!” қўшиғини баралла куйладилар.