Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳар Тадбиркорлар уйи биносида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

×

 2022-07-27 18:17:04    149

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан Марғилон шаҳар “Тадбиркорлар уйи”да тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирда Марғилон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Бойназаров, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди судьяси Ў.Исмоилов, Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси вакиллари иштирок этишди. Учрашувда сўз олганлар томонидан тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар ва уларнинг муаммоларини ечиш, шунингдек, уларнинг таклифларини ўрганиш, мамлакатимизда ишбилармонларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, божхона ва солиқ қонунчилигидаги имтиёзлар хусусида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, мазкур тарғибот тадбирида тадбиркорлик субъектлари ўртасида низоларни ҳал қилишнинг муқобил механизмлари (медиация) ни такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифларга ва ҳусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш масалаларига алохида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.