Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилонда қарздор алимент ўрнига хонадон берди

×

 2022-07-16 18:27:57    260

PDF yuklash
Chop etish


⚡️Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувида ФИБ Марғилон туманлараро судининг 23.04.2021 йилги қарорига кўра, қарздор С.Т.дан ундирувчи С.Т. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор алиментдан бўлган қарзларини тўлиқ тўламай келаган⚡️

⚡️Давлат ижрочиси томонидан қарздорга алимент тўламаслик жавобгарликни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огохлантирилган⚡️   ⚡️07.07.2022 йил куни қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан қарздор С.Т. вояга етмаган икки нафар фарзандлари учун уларни 18 ёшга тўлгунига қадар 108 ой тўлаши лозим бўлган 90.132.000 сўм алимент ўрнига Марғиллон шаҳар, Ёйилма МФЙ, Асилобод кўчасида жойлаган 163-рақамли ҳовли жойини ундирувчининг номига  хадя сифатида нотариус орқали топширди ва ундирувчи С.Т.нинг аризасига асосан ижро ҳужжати  амалда тамомланди⚡️