Shrift o'lchami Rang Rasm

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

×

 2022-07-06 22:07:53    161

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Диёр” тантаналар мажмуасида "Уч авлод учрашуви" ҳамда шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича 6 ойлик ҳисобот концерт дастури ўтказилди.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда шаҳарда турли соҳаларда ўзининг шарафли ва машаққатли меҳнатлари билан хизмат кўрсатган нуроний отахон ва онахонлар, эртамиз умиди бўлган ҳар соҳада ташаббускор  йигит-қизлар ва шаҳримиз фаоллари иштирок этишди. 
Тадбирни шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов кириш сўзи билан очиб ўтган 6 ой давомида шаҳарда турли соҳаларда эришилган ютуқлар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталди. 
Шундан сўнг бир гуруҳ нуроний фахрийлар, шунингдек, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари ва бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарлари шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 
Тадбир шаҳар Маданият уйининг соҳирнафас санъаткорлари ижросидаги дилрабо куй қўшиқлар оҳангида давом этди.