A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: mysqli::real_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312

Filename: mysqli/mysqli_driver.php

Line Number: 202

Backtrace:

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/application/controllers/Site.php
Line: 7
Function: __construct

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/index.php
Line: 317
Function: require_once

Margilan.uz - Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ваколатларига нималар киради?
Shrift o'lchami Rang Rasm

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ваколатларига нималар киради?

 2022-07-01 14:40:09    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 16-мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ-611-сонли қонунининг 14-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ваколатлари қуйидагилардан иборат:

аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлайди;

аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар жараёнининг мувофиқлаштирилиши ва мониторингини амалга оширади;

аҳолини рўйхатга олиш натижаларининг таҳлилини ўтказади;

аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш, аҳолини рўйхатга олиш материалларига ишлов беришни ташкил этиш ва унинг якуний натижаларини эълон қилиш масалаларига доир таклифларни кўриб чиқади;

аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишда иштирок этиш учун жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг ишига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган ҳолда жалб этишни ташкил этади;

халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.